Жамият

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Набиев Дилмурод Хамидуллаевич Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилинди Ўзбекистон президенти расмий сайтида.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3081-сон қарорига мувофиқ Набиев Дилмурод Хамидуллаевич Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди", дейилган хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ президент фармонига кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Мажидов Ином Уришевич тайинланган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала