Ҳодисалар

Фарғоналик аёл ўз турмуш ўртоғини ўлдириб қўйди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишҲуқуқ-тартибот органлари томонидан хибсга олиниш жараёни
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан хибсга олиниш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Аёл ўз турмуш ўртоғини очиқ айвондан итариб юборган ва бошига ёғоч билан туширган

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Фарғоналик аёл ўз турмуш ўртоғининг қотилига айланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ҳодисалар
Юнусободдаги ерости йўлагида содир этилган қотиллик тафсилотлари маълум бўлди
Хабарда айтилишича, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган З.Қ уйида оилавий жанжал оқибатида маст холда бўлган турмуш ўртоғи, 1964 йилда туғилган Б.Хни очиқ айвондан итариб юборган. Бу ҳам етмагандай пастга йиқилган вақтида унинг бошига ёғоч билан уриб жароҳат етказган.

Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Б.Х шу ерда вафот этган. Унинг аёли З.Қ ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала