Ўзбекистоннинг чет элда ҳам машҳур санаторийси замонавийлаштирилди

© Официальный сайт"Умид гулшани" санаторийси
Умид гулшани санаторийси - Sputnik Ўзбекистон
"Умид гулшани" санаторийси фарзанд кўриш орзусида бўлган оилаларга ушбу бахтга эришиш қувончини бахш этаётгани боис ҳам нафақат мамлакатимиз, балки қўшни давлатларда ҳам машҳурдир

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Жорий йилнинг 23 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган "Умид гулшани" санаторийсида янги бинонинг тантанали очилиш маросими ўтказилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси матбуот-хизмати

Жамият
Хонободда аҳоли дам олиши учун шароитлар янада яхшиланади
Қайд этилишича, санаторийда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари натижасида 250 ўринга мўлжалланган маданият саройи, тадбирлар зали, ахборот-ресурс маркази, ёпиқ спорт мажмуаси, 200 ўринга мўлжалланган ошхона биноси, маиший хоналар энг замонавий мебеллар ҳамда янги технологиядаги ошхона жиҳозлари, музлатгичлар, спорт анжомлари, бадиий адабиётлар ва ижтимоий-сиёсий асарлар билан таъминланиб, фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, санаторий ҳудудида кенг кўламдаги ободонлаштириш, кўкаламзорлантириш ишлари амалга оширилган, жумладан, даволанувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида мафтункор боғ ва гулзорлар, иссиқ кунларда салқинлик бахш этувчи сунъий шаршаралар барпо этилган.

Ушбу мақсадларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қарийб 8 млрд. 250 млн. сўм маблағ йўналтирилгани айтиб ўтилган.

Натижада бугунги кунда санаторийда репродуктив ёшдаги аёллар ва эркаклар, шу билан бирга экстрагенитал, неврологик, кардиологик, эндокрин, терапевтик касалликларни самарали даволаш имкониятлари кенгайди. Сиҳатгоҳда неврологик, эндокринологик ва кардиололигик беморларни даволаш ишлари йўлга қўйилиб, керакли тиббий ускуналар ва олий тоифали мутахассислар билан таъминланди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, "Умид гулшани" санаторийси фарзанд кўриш орзусида бўлган оилаларга ушбу бахтга эришиш қувончини бахш этаётгани боис ҳам нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатларда ҳам машҳурдир. Тошкент шаҳридан 26 км узоқликда жойлашган ушбу сиҳатгоҳ ғарбий Тянь-Шань тоғ олди текислигида, денгиз сатҳидан 570 метр баландликда жойлашган.

Ветеран Великой Отечественной войны Акмал Акрамов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
2017 йилда 6 минг нафарга яқин фахрий санаторийларда бепул соғломлаштирилади
Иқлими мўътадил, қиши юмшоқ, ёзи иссиқ, йиллик нисбий намлиги 50% ни, қуёшли кунларнинг давомлилиги 2 700 соатни ташкил этувчи "Умид гулшани" санаторийси аҳолига гинекологик ва андрологик йўналишларда хизмат кўрсатиб келмоқда.

Замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида тўғри ташхис қўйиш ва репродуктив аъзолар касалликларини самарали даволашга йўналтирилган мазкур санаторийда электронур, даволаш жисмоний тарбияси, уқалаш, психотерапия, игнарефлексотерапия, лазер терапияси, озокерит-парафин, шифобахш балчиқ ва сув муолажалари, парҳез овқатланиш орқали даволаш муолажалари қўлланилади. Даволаш жисмоний тарбия йўналиши бўйича комплекс машқ турлари тренажёрлар ва бошқа замонавий анжомлар воситасида олиб борилади.

Буларга қўшимча равишда турли-туман фиточой ва витаминли коктейллар тайёрланиб, дам олувчиларга тақдим этилади.

Санаторий Умид Гулшани - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Касаба уюшмалари хотин-қизларга санаторийга бепул йўлланмалар берди
Шунингдек, санаторийда дам олувчилар ҳордиғининг янада мазмунли бўлишини таъминлаш мақсадида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, Тошкент шаҳри ва вилоятининг диққатга сазовор масканлари ҳамда мустақиллик йилларида барпо этилган иншоатларга саёҳатлар, машҳур инсонлар билан қизиқарли учрашув ва суҳбатлар ташкил этилади.

Санаторий ҳудудини янада обод этиш борасидаги тизимли ишлар натижасида сиҳатгоҳнинг қарийб 8 гектар майдонида улкан манзарали ва мевали дарахтлар, 1 500 турдаги турли ўсимлик ва гуллар парваришланмоқда. Барпо этилган боғда мавжуд 56 турдаги турли қушлар хониши, замонавий ва кўркам бинолар ушбу масканга ташриф буюрувчиларга байрамона кайфият ва кўтаринки руҳ бағишлайди.

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тиббий туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида бугунги кунда асосий фаолияти бўйича республикада ягона ҳисобланган мазкур санаторийда ҳар йили нафақат мамлакат аҳолиси, балки хорижий давлатларнинг 150 нафардан ортиқ фуқаролари ҳам дам олиб, даволанмоқдалар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала