Мирзиёев Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасини бориб кўрди

© AFP / VIKTOR DRACHEVШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасини бориб кўрди. Шифохонанинг ташқи ва ички кўринишини тартибга келтириш, бу ерда ишлаётган тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хусусан, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити куни беморлар ҳолидан хабар олди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда Ҳазрати Имом жоме масжидида Ҳайит намози ўқилди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити нишонланмоқда - фоторепортаж
Рамазон ойи маънавий-руҳий ҳаётимизда, жамиятимиздаги ўзаро аҳиллик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбек халқи азал-азалдан ушбу муборак кунларда ўзгаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатган, беморлар ҳолидан хабар олган, кўмакка муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган. Бу анъана мамлакатда олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатига ҳам уйғундир.

Ўзбекистон президентининг 2017 йил 20 июндаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорига биноан ушбу айём эзгулик, хайру саховат руҳида ўтмоқда. Кексалар, беморлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Ана шу анъанага мувофиқ, Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасини бориб кўрди.

Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси 1896 йилда қурилган. Шифохонада касалликлар тури, даволаш усуллари, беморлар ҳолатига ихтисослашган 18 бўлим ташкил этилган. Клиник-биокимё лабораторияси, рентген, УТТ, энцефалография, экспертиза хоналари зарур восита ва малакали мутахассислар билан таъминланган. Шифохона Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг руҳий касалликлар кафедралари учун клиник база ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июлдаги руҳий-тиббий хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид қарорига мувофиқ, шифохонада қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. 2015-2016 йилларда 4 янги бино фойдаланишга топширилди. Икки қаватли яна бир корпус қурилмоқда.

Хоспис - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда саратонга чалинган беморлар учун хоспислар қурилади
Президент шифохона эски биноларини янгилаш борасидаги лойиҳалар билан танишди. Беморларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

"Беморларга муносиб шароитлар яратиш керак", деди Ўзбекистон раҳбари. Шифохонанинг ташқи ва ички кўринишини тартибга келтириш, бу ерда ишлаётган тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хусусан, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент, шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги "Мурувват" уйида ҳам бўлиб, беморлар учун яратилган шароит билан танишди.

Интернат уйи 1979 йилда қурилган.

Бугунги кунда бино ва унинг конструктив элементларининг техник ҳолати таъмирталаб. Давлатимиз раҳбарига мазкур интернат ҳудудини кенгайтириш ва қўшимча бинолар қуриш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Президент: Шифокор бемор келишини кутмасин, касалликнинг олдини олсин
Интернатда руҳий касал ногирон эркаклар даволанади.

"Улуғ айём кунлари бундай савоб ишларни қилиш, беморлар ҳолидан хабар олиш ҳар биримизнинг эътиборимизда бўлмоғи зарур", деди Мирзиёев.

Президент мазкур шифохона ҳудуди ёнида қўшимча қурилиш ишлари олиб бориш, касалликларнинг турига қараб алоҳида бинолар қуриш ва жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала