Ҳодисалар

ФВВ сел келиш хавфидан огоҳлантирди

© Sputnik / Анатолий Устиненко / Фотобанкка ўтишСел
Сел - Sputnik Ўзбекистон
26-28 июн кунлари республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд, деб огоҳлантирди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон ФВВ 27 июн кунида кутилаётган об-ҳаво маълумотлари ҳақида хабар қилди.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида 27 июн куни ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-23, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгарувчан, кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан, кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 С, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент вилояти

Ҳаво ўзгарувчан, кам булутли, кечаси ва эрталаб айрим туманларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 С, кундузи 30-35 С иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан, кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 С, кундузи 30-35 С иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан, кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 С, кундузи 34-39 С иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан, кам булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 С, кундузи 30-35 С иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгарувчан, кам булутли, айрим туманларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Наманган вилоятининг баъзи тоғли ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 С, кундузи — 20-25 даражани ташкил қилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала