Россия Фан ва маданият маркази Ўзбекистон ОАВ ходимларини табриклади

Oбуна бўлиш
27 июнь - Ўзбекистонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Россия фан ва маданият маркази Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ходимларини кириб келаётган касб байрамлари куни билан муборакбод этди.

"Россотрудничество ваколатхонаси Ўзбекистон журналистларини матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни билан муборакбод этади, уларга янгидан янги қизиқарли лойиҳалар, ижодий парвоз, соғлик ва муваффақият тилайди", — дейилади марказ матбуот-хизмати томонидан эълон қилинган табрикда.

Россотрудничество Ўзбекистон ОАВ вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик янада ривожланиши ва мустаҳкамланишига умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Россотрудничество федерал агентлиги 2008 йил сентябрда ташкил этилган. Агентлик халқаро алоқалар, гуманитар йўналишдаги узвий ҳамкорлик ва Россиянинг хориждаги ижобий нуфузини ошириш мақсадида ташкил қилинган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0