Спорт

Жанубий Кореяда ўзбек миллий кураши оммалашмоқда

Жанубий Кореяда ўтказилган турнирда Ўзбекистондан Осиё ва жаҳон чемпионлари бўлган 5 нафар курашчи иштирок этди. Мусобақа якунларига кўра, Суҳроб Худойбердиев, Шаҳрам Аҳадов ва Руслан Бўриевлар барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медал соҳибига айландилар

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбек халқининг миллий ифтихори саналган, уч ярим минг йилдан зиёд тарихга эга кураш ҳозирги кунда халқаро майдонда фаол оммалашиб бормоқда. Шу йилнинг 5-19 июн кунлари Корея Республикасининг Инчон шаҳрида кураш бўйича турнир бўлиб ўтди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Сурхондарёнинг Узун туманидаги тўйдан сурат - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тўймисан, тўй: тожикистонлик полвонлар Сурхондарёда кураш тушди
"Мусобақа Жанубий Корея Кураш ассоциацияси ва Инчон шаҳри ҳокимияти томонидан ташкил этилди. Тадбирда спорт уюшмалари ва клублари раҳбарлари, мураббийлар ва малакали спортчилар қатнашдилар", — деб таъкидланган хабарда.

Хабарга кўра, мазкур турнирда Ўзбекистондан Осиё ва жаҳон чемпионлари бўлган 5 нафар курашчи иштирок этди. Мусобақа якунларига кўра, Суҳроб Худойбердиев, Шаҳрам Аҳадов ва Руслан Бўриевлар барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медал соҳибига айландилар ҳамда ўз мураббийлари Элмурод Соатов билан бирга шоҳсупанинг юқори босқичига кўтарилдилар.

Таъкидлаш жоизки, мусобақа маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Хусусан, "Инчеонилбо" нашрида чоп этилган мақолада таэквондонинг ватани бўлган Жанубий Кореянинг халқи якка курашнинг бошқа турларига ҳам ҳамиша катта қизиқиш билан ёндошиб келгани, шу жумладан, ўзбек кураши ҳам мамлакатда кенг оммалашиб бораётгани ҳақида ёзади.

Инчон шаҳар кенгаши вакили Чой Жонг Гукнинг фикрига кўра, курашнинг Жанубий Кореяда янада шуҳрат қозонишининг энг мақбул йўли, бу мамлакатда ўзбекистонлик полвонлар иштирокидаги мусобақаларнинг кўпроқ ўтказилишидир.

"Кураш — олишувнинг энг жозибадор ва назокатли турларидан бири ҳисобланади. Унинг Жанубий Кореяда кенг ёйилиши эса икки мамлакатимизда Шарқ яккакурашининг бошқа турлари ривожига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади", — деб таъкидлаган Гук.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала