Сиёсат

Россияга ишлашга бормоқчи бўлган фуқаролар Тошкентда пуллик имтиҳон топширадилар

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишСдача мигрантами экзамена по русскому языку
Сдача мигрантами экзамена по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон
Мазкур имтиҳон пуллик бўлади. Имтиҳон топшираётган фуқаро тўловнинг бир қисмини хорижий валютада, қолган қисмини эса миллий валютада тўлаши зарур бўлади.

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Тошкентда Россия Федерациясига ишлаш учун бормоқчи бўлган фуқаролардан имтиҳонларни қабул қилиш бўйича 3 та расмий марказ очилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Меҳнат мигрантлари - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Ўзбекистондан четга ишга кетиш ва куннинг бошқа долзарб масалалари ҳақида интервью
Янги марказлар Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан имзоланган битим доирасида ташкил этилмоқда. Марказлар Ўзбекистон Миллий университетида, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида ҳамда Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалида ўз фаолиятини амалга оширадилар.

Айна шу олийгоҳлар, Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча иш фаолиятини амалга оширишни режалаштирилган фуқаролардан имтиҳон қабул қилиш бўйича ваколатли олий таълим муассасалар ҳисобланади.

Ўзбекистон фуқаролари рус тили, Россия Федерациясининг тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳондан ўтказилади. Мазкур имтиҳонни топшириш пуллик бўлади. Фуқаролар имтиҳон тўловининг бир қисмини хорижий валютада, қолган қисмини эса миллий валютада тўлаши зарур бўлади.

Имтиҳон топшириш учун тўловларнинг бир қисми, яъни миллий валютадаги маблағлар мазкур олийгоҳлар тарифлари асосида бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамига келиб тушади. Маблағлар марказларнинг моддий-техника таъминотини ривожлантириш ва ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

Ўзбекистон президенти олийгоҳлар учун 2022 йил 1 январга қадар қатор солиқ имтиёзларини берди. Имтиҳонларни топшириш қулай шарт-шароит яратиш мақсадида хорижий валютада тўловларни қабул қилувчи терминаллар ўрнатилади.

Мигрант - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ноқонуний мигрантлар сони бир миллионга камайди

Шу билан бирга, ушбу имтиҳонларни муваффаққиятли топширган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни юритиш бўйича автоматлаштирилган электрон база жорий этилади. Ушбу база амалда юритаётган ишлаш учун чет давлатларга узоқ муддатга кетган фуқароларни қайд этиш тизими билан уланади.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги расмий веб-сайтида имтиҳонларни ўтказиш жойи ва вақти ҳамда тўлов тарифлари ҳақидаги маълумотлар  жойлаштирилади ҳамда мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Мазкур имтиҳонларни ўтказишни тартибга солувчи қоидалар тез кунларда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала