Дунёда

Ёқутистон раҳбари мигрантларни ишга олмасликка чақирди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишСаха (Ёқутистон) Республикаси раҳбари Егор Борисов
Саха (Ёқутистон) Республикаси раҳбари Егор Борисов - Sputnik Ўзбекистон
Ёқутистон ҳукумати тез орада чет эл фуқароларини ишга қабул қилишни чекловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жорий қилмоқчи

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ёқутистон раҳбари Егор Борисов маҳаллий корхоналар раҳбарларига зарурат йўқ экан, мигрантларни ишга қабул қилмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда Борисовнинг шахсий сайтида хабар қилинган.

"Ўз ҳамюртларимга, хўжалий субъектлари раҳбарларига мурожаат қиляпман, шунга зарурат йўқ экан, арзон ишчи кучи кетидан қувиб, чет элликларни ишга таклиф қилманг", — деган у.

Пункт обмена валют - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 50% га ортди
Борисовга кўра, иш берувчилар кўпдан-кўп ҳолларда мигрантлар билан меҳнат шарномасини имзоламайдилар, бу эса минтақада "иқтисодий, демографик ва юридик маънодаги муаммолар юзага келишига сабаб бўлмоқда".

Ёқутистон ҳукумати тез орада чет эл фуқароларини ишга қабул қилишни таъқиқловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жорий қилишни режалаштирган.  "Мигрантлар — бизнинг халқларимиз тили, маданияти ва анъаналарини билмайдилар, оқибатда эса тушунмовчиликлар, амалдаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзага келмоқда", — деб таъкидлаган Ёқутистон раҳбари.

Жорий йилнинг март ойида Борисов Ёқутистондаги таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт соҳасидаги, савдо, кўчмас мулк операциялари, балиқчилик ва сабзавот етиштириш билан шуғулланувчи корхоналарга ҳатто патенти бўлса ҳам, чет элликларни ишга ёллашни таъқиқловчи фармонга имзо чеккан эди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон ўртасида апрел ойи бошларида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллашган тартибда ишга қабул қилиш ҳақидаги шартнома имзоланган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эса Россия ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган шартнома ўзбекистонликларни ҳимоя қилишини таъкидлаган ҳолда, охирги вақтларда Ўзбекистонда янги иш ўринлари яратилишига катта эътибор берилаётганини эслатиб ўтиб, бир кун келиб меҳнат мигрантлари ватанга қайтишига умид билдирган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала