Дональд ва Мелания Трамплар Мирзиёевга мактуб йўллашди

© Sputnik / Кевин Даунс / Медиабанкка ўтишДональд ва Мелания Трамп
Дональд ва Мелания Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дональд Трамп ва Мелания Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамда Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклашган

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Ўзбекистон раҳбари ва халқига Рамазон ҳайити билан самимий табрикларни йўлладилар.

"Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Президент Жаноби Олийлари!

Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин Россия мусулмонларини Рамазон ҳайити билан табриклади
Америка халқи номидан Мелания ва мен Сизга ва Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз.

Муқаддас Рамазон ойида Америка Қўшма Штатларидаги мусулмонлар бутун дунё мусулмонлари қатори имон-эътиқод ва хайр-эҳсон амалларига алоҳида эътибор қаратдилар. Америка Қўшма Штатларида мусулмонлар қўшниларга ва жамиятнинг турли табақалари вакилларига ёрдам бериш ҳамда қўллаб-қувватлашдек эзгу анъаналарни давом эттирган ҳолда байрамни оила аъзолари ва дўстлар даврасида нишонладилар.

Мазкур байрамни нишонлар эканмиз, раҳм-шафқат, меҳр-оқибат ва эзгу ният каби фазилатлар аҳамиятини янада теран англаймиз. Шу муносабат билан Америка Қўшма штатлари Ўзбекистон билан шу қадриятларни эъзозлашга қаратилган умумий мажбуриятимизни яна бир бор таъкидлайди.

Сиз ва Ўзбекистон халқини яна бир бор байрам билан табриклайман. Рамазон ҳайити муборак бўлсин", — дейилган мактубда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0