Жамият

Ўзбекистоннинг энг машҳур спортчилари ўз мураббийлик мактабларини очади

© Laurent KALFALA / AFPУзбекский борец (в синем) Абдулло Тангриев
Узбекский борец (в синем) Абдулло Тангриев - Sputnik Ўзбекистон
Янги қабул қилинадиган президент қарорига асосан, собиқ спортчилар қисқа вақт ичида мураббийлик курсларидан ўтиб лицензия олишлари мумкин бўлади.

TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг энг машҳур спортчилари, спортдаги фаолияти якунланганидан кейин ўз шахсий мактаблари очишга имконият яратиб берилади, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz нашрига Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси.

Қўмита хабарига кўра, айни дамда ушбу борада президент қарори ишлаб чиқилмоқда.

"Собиқ спортчилар қисқа вақт ичида мураббийлик курсларидан ўтиб лицензия олишлари мумкин бўлади. Масалан Бухорода аллақачон Аббос Атоев ва Ришод Сабировнинг мактаблари очилган, Андижонда  боксчи Ўткир Ҳайдаров мактаби очилган. Келажакда ҳар бир вилоятда шундай мактаблар очилади. Бу ёшларни янада кўпроқ спортга жалб қилиш имконини яратади", — деди Қўмита вакили.

Бундан олдин, маҳаллий ОАВлар Ўзбекистонлик машҳур дзюдочи ва курашчи Абдулла Тангриев  ўз спорт карьерасини якунлаганидан сўнг ўз мураббийлик мактабини очмоқчи эканини ҳам хабар қилган эди.

Ильяс Ахмедов, участник программы Футбол для дружбы (Football for Friendship) - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Одил Ахмедовнинг футбол академиясига қабул бошланди

"Мамлакатда жуда қобилиятли ёш авлод ўсмоқда, улар билан ишлашни истайман. Келажакда аввал Тошкентда, кейин вилоятларда ўз мактабимни очмоқчиман. Буни ҳали кўп маротаба ўйлаб кўриш керак, лекин бу менинг орзуим. Олимпия чемпионларини тайёрлаймиз", — деган эди Тангриев.

Шунингдек, Sputnik яқинда ўзбекистонлик машҳур футболчи Одил Аҳмедовнинг Намангандаги футбол мактабига биринчи қабул бошлангани ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала