Ўзбек журналисти Қозоғистонда медал билан тақдирланди

Oбуна бўлиш
Ziyouz портали раҳбари "Ўқиётган дунёда китобхон миллат" халқаро симрозиумида иштирок этди ва Қозоғистон Республикасининг "Кутубхона ишининг устаси" медали билан тақдирланди

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Астана шаҳрида Expo-2017 доирасида 26-27 июнь кунлари бўлиб ўтган "Ўқиётган дунёда китобхон миллат" халқаро симрозиумида иштирок этган ziyouz портали раҳбари Давронбек Тожиалиев Қозоғистон Республикасининг "Кутубхона ишининг устаси" медали ва Туркия Республикаси тарих ва маданият ассоциацияси нишони билан тақдирланди.

Бутун дунёдан 400 нафар зиёлиларни жамлаган ушбу анжуманни Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Миллий академик кутубхонаси ва Қозоғистон маданият илмий-тадқиқот институти ташкил этган.

Халқаро симрозиуми доирасида "5-Туркий тилли ўлкалар миллий кутубхоналари раҳбарлари халқаро конференцияси" ҳам бўлиб ўтди. Ушбу конференцияда Ziyouz электрон кутубхонаси раҳбари Давронбек Тожиалиев "Электрон кутубхона маълумотлар базасини сақлашнинг муҳим хусусиятлари" мавзусида маъруза қилган ва Ziyouz электрон кутубхонаси ҳақида тақдимот ўтказган.

"Анжуманнинг биринчи кунида "Мутолаа ва тафаккур", "Болалар ва ёшлар орасида китобхонликни тарғиб этиш", "Биз нега ўқиймиз?", "ХХ асргача бўлган туркий манбалар" каби мавзуларда қизиқарли маърузалар бўлиб ўтди. Шундан сўнг иштирокчилар Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Expo-2017 халқаро кўргазмасига таклиф қилиндилар", — деб қўшимча қилган Давронбек Тожиалиев.

"Ўқиётган дунёда китобхон миллат" халқаро симрозиуми доирасида "Туркий дунё ранглари" фотокўргазмаси ҳам ўтказилган ва унда Ўзбекистондан Муҳиддин Алининг 10 та сурати намойиш этилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0