Жамият

Ўзбекистонда свет ва газ бўйича қарздорлик 5 триллион сўмдан ошиб кетди

© Sputnik / Андрей Варенков / Фотобанкка ўтишГаз ва энергия
Газ ва энергия - Sputnik Ўзбекистон
Қарздорлар билан ишлар жадаллаштирилиши ҳамда замонавий ҳисоблагичлар ва автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий этиш натижасида вазият кескин ўзгаради

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслари томонидан электр энергия ва табиий газ бўйича қарздорлик миқдори 5 триллион сўмдан ошиб кетди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директор ўринбосари Жасур Орипов Халқаро Пресс клуб йиғилишида.

Замена старых электросчетчиков в жилых домах Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Электр энергияси ва табиий газни автоматик тарзда ҳисобга олиш тизими такомиллаштирилади

Ориповнинг сўзларига кўра, яқин кунларда қарздорлар билан ишлар жадаллаштирилиши ҳамда замонавий ҳисоблагичлар ва автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий этилиши натижасида вазият кескин ўзгаради.

"Қарздорлик билан курашишда энергия ресурслари учун пул тўлаш бўйича янги тартиб ҳам ёрдам беради. Унга кўра, 1 июлдан бошлаб юридик шахслар истеъмол қилинадиган ресурслар учун 100 % олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан тўлов тўланмаган ҳолларда, истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тармоқлардан узишгача чоралар кўрилиши мумкин", — деб таъкидлади Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари.

Янги тартиб қоидалар жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этилади. Жумладан, истеъмолчи — жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 —санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт. Қарздорлик мавжуд бўлганда, истеъмолчи — жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентнинг 2017 йил 29 майдаги фармонига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Янги бюро энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ҳамда суд қарорларини ижро этилишини назорат қилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала