Хитой ўзи ишлаб чиқарган эсминецни сувга туширди

© REUTERS / China Stringer NetworkХитой ўзи ишлаб чиқарган эсминецни сувга туширди, 28 июн 2017 йил
Хитой ўзи ишлаб чиқарган эсминецни сувга туширди, 28 июн 2017 йил - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кема ҳаво, ракета, кема ва қайиқлар ҳужумига қарши мажмуалар билан жиҳозланган

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Хитой чоршанба куни ўзи ишлаб чиқарган эсминецни сувгша туширди, деб хабар қилди РИА Новости Хитой марказий телевидениресига таянган ҳолда.

Хитой қурган авианосец - Sputnik Ўзбекистон
Хитой ўзи қурган авианосецни бутун жаҳонга кўз-кўз қилди
Хабарда қайд этилишича, тантанали маросим эрталаб Шанхайда, Jiangnan Shipyard компаниясига қарашли кемасозлик корхонасида бўлиб ўтган.

Сув сиғими 10 минг тонналик "005" русумли ушбу эсминец Хитой эсминецлари орасида янги авлод эскадра минаташувчиси сифатида таништирилган.

Кема ҳаво ҳужумига қарши, ракета ҳужумига қарши, кема ҳужумига қарши ва қайиқлар ҳужумига қарши мажмуалар билан жиҳозланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0