Мирзиёев Туркманбошини юбилейи билан табриклади

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни юбилейи билан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, давлат раҳбаридек масъулиятли фаолиятида янги-янги муваффақиятлар, қардош Туркманистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 29-июн куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-котиби.

Қайд этилишича, Мирзиёев суҳбат аввалида Туркманистон президентини 60-йиллик юбилейи муносабати билан самимий муборакбод этган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев биринчи расмий сафарини нега Россиядан эмас, Туркманистондан бошлаяпти?
"Ўзбекистонда Туркманистон Президентини жаҳон миқёсидаги буюк давлат ва сиёсат арбоби, катта ҳаётий тажрибага эга, умрини ўз мамлакати фаровонлиги ва равнақига садоқат билан хизмат қилишга бағишлаган фидойи раҳбар сифатида яхши билиши таъкидланди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг ўзларини қизиқтирган долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашган.

Мулоқот сўнгида Мирзиёев Туркманбошини юбилейи билан яна бир бор самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, давлат раҳбаридек масъулиятли фаолиятида янги-янги муваффақиятлар, қардош Туркманистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаган.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилнинг 29 июн кунида Туркманистонда президент музейи ташкил қилинган бўлиб, у ерда Туркманбошига ҳадя этилган совғалар сақланиб келинади. Булар асосан, турли хилдаги олтин ҳайкалчалар, гиламлар, шахматлар ва бошқа нарсалардир. Интернет нашрларда берилган хабарларга кўра, 2013 йилда Туркманбошининг таваллуд кунида хонанда Женнифер Лопес қатнашган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0