Бухорода келгуси йилдан очиқ юракда операциялар ўтказилади

© Sputnik / Иван Руднев / Медиабанкка ўтишЮрак операцияси
Юрак операцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил июн ойи бошларида Ўзбекистондаги шифокорлар Россиянинг энг машҳур кардиохирурги Лео Бокериядан мастер-класс олишган эди

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. 2018 йилда катта ёшдагиларга юракнинг оғир касалликлари бўйича очиқ юракда операциялар жорий қилинади, деб хабар қилди Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати. Бу ҳақда 27 июн куни бўлиб ўтган ҳокимлик соати йиғилишида айтиб ўтилган.

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Соғлиқни сақлаш тизимини мутлақо ўзгартириш - давр талаби
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 2017 йилда стенозлар ва аневризмаларда юрак томирлари ва бош мияни стентлаш бўйича даволаш усуллари ҳамда 2018 йилда катта ёшдагиларга юракнинг оғир касалликлари бўйича очиқ юракда операциялар жорий қилинади", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жори йил июн ойи бошларида Россиядаги А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургияси маркази директори, академик Л.А.Бокерия Ўзбекистонга келган эди. Ташриф давомида Лео Бокерия ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратли турлари билан оғриган беморларда жарроҳлик муолажаларини ўтказиб, мамлакат кардиожарроҳлари учун мастер-класс кўрсатган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0