Дунёда

Путин ва Трамп учрашувига тайёргарлик бошланди - Кремль ахбороти

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишКремль
Кремль - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия ва АҚШ раҳбарлари учрашуви қандай форматда ўтиши ҳозирча аниқ эмас

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп учрашуви қандай шаклда ўтиши ҳозирча ноаниқ, бунга дипломатик каналлар бўйича тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар қилди Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин Россия халқига ҳаммаси яхши бўлади, деб ваъда берди
"Куни кеча дипломатик каналлар бўйича бу учрашувни ўтказиш вақти ва шакли бўйича келишувни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинди", — деди Песков жума куни журналистларга.

Учрашув вақти ва шакли келишилганми, деган саволга Песков: "Ҳозирча бу деталлар аниқмас, улар дипломатик каналлар бўйича ҳал этилади", — дея жавоб берган.

"Шуни ёдингиздан чиқармаслигингизни сўраган бўлардим, аввал бошданоқ президентлар ҳар қанақасига Гамбургда учрашишлари, ҳақида айтганмиз, аммо учрашув формати ва вақти ҳақида ўйлаб кўриш қарори қабул қилинган", — деган Песков.

Эслатиб ўтамиз, Америка президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер 7-8 июл кунлари Гамбург шаҳрида ўтказиладиган "Катта йигирматалик" саммитида Трамп кўплаб дунё етакчилари, жумладан, Путин билан ҳам, учрашувлар ўтказиши ҳақида журналистларни хабардор қилган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0