Иқтисод

Жазоир Ўзбекистон маҳсулотларини Африка бозорларига олиб чиқишни таклиф қилди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон ва Жазоир бир-биридан жўғрофик жиҳатдан узоқда бўлганлигига қарамасдан, икки давлатда улкан имкониятлар мавжуд ва уларни амалга ошириш даркор.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Жазоир Ўзбекистон маҳсулотларини Африка ва Европа бозорларига олиб чиқиш бўйича ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар берди.

Бозордаги расталар - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Экспортга йўл очилиши нарх-навога таъсир кўрсатадими? - эксперт фикри

"Ўзбекистон Жазоирнинг Марказий Осиё ҳудудида муҳим шериги ҳисобланади. Жазоир сўнги йилларда Ўзбекистон каби кўп соҳаларда муваффақиятларга эришди. Ўзбекистон маҳсулотларига Жазоирнинг 40 млн аҳолиси бўлган йирик бозорига олиб чиқиш мумкин. Шунингдек, жўғрофик жойлашуви ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотларимизни Африка ва Европа бозорларига олиб чиқишни таклиф қилди", — деб таъкидлади Жазоир Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Насер Бушерит.

Ўзбекистон-Жазоир бир-биридан жўғрофик жиҳатдан узоқда бўлганлигига қарамасдан, икки давлатда улкан имкониятларга мавжуд ва уларни амалга ошириш даркор.

"Жазоир ҳукумати 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишларни алоҳида қизиқиш билан кузатиб бормоқда ва келгусида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган", — деб қўшимча қилди Бушерит.

Эслатиб ўтамиз, Жазоир ва Ўзбекистон ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, 2016 йил октябр ойида Тошкент шаҳрида икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида ҳамкорлик қилиш ва сиёсий маслаҳатлашув баённомаси имзоланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0