Бухоро брендини дунёга тарғиб қилиш ишлари бошланди

© Sputnik / Медведев / Медиабанкка ўтишБухоро
Бухоро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухоро брендини тарғиб қилиш мақсадида "Welcome to Bukhara" номли туризм реклама ролигини тасвирга олиш бошланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда кенг қамровли реклама кампаниясини ўтказиш ва Бухоро брендини тарғиб қилиш мақсадида "Welcome to Bukhara" номли туризм реклама ролигини тасвирга олиш бошланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

Ванд компанияси менеджери - Ирина Медведева - Sputnik Ўзбекистон
Туризм эксперти: Ўзбекистонда томоша қиладиган нарса кўп
Ушбу ишни амалга ошириш мақсадида 22 кишидан иборат ўз ишининг усталари ижодий гуруҳи Бухоро вилоятига ташриф буюришди. "Welcome to Bukhara" номли реклама ролигини тасвирга олиш ишларида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирга Бухоро вилоят ҳокимлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси Бухоро вилоят бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар ижодий гуруҳга ташкилий ишларда кўмаклашмоқда.

© uzbektourism.uzБухоро ҳақида янги реклама ролиги суратга олинмоқда
Съемки ролика о Бухаре  - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро ҳақида янги реклама ролиги суратга олинмоқда

Тасвирга олиш ишларида маданий ва тарихий объектлар, шунингдек миллий ҳунармандчилик, урф-одатлар, миллий ошхонани тўлақонли ва ижобий талқинда тасвирлаш учун карвон буюмлари, жумладан мис идишлар, қадимий сандиқ ва катта ҳажмдаги кўзалар, сўзана ва гиламлар, бешик, туялар, отлар, кабутарлар, тандир, ноз-неъматлардан (нон, қовун-тарвуз, қуритилган мевалар, ҳўл мевалар) фойдаланилмоқда.

Ҳозирда "Welcome to Bukhara" номли имиджли реклама ролигининг ташкилий ишлари якунланди ва 18 июндан тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилди.

© uzbektourism.uzБухоро ҳақида янги реклама ролиги суратга олинмоқда
Съемки ролика о Бухаре  - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро ҳақида янги реклама ролиги суратга олинмоқда

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ расмий Тошкент ва Бишкек ўртасида ўтказилган туризм соҳасини чуқурлаштиришга қаратилган учрашувда Қирғизистон томон Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги видеороликларни Қирғизистонда трансляция қилишга тайёрлигини билдирган эди.

© uzbektourism.uzБухоро ҳақида янги реклама ролиги суратга олинмоқда
Съемки ролика о Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро ҳақида янги реклама ролиги суратга олинмоқда

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0