Йўллардаги қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш тизими жорий этилади

© Юрий Корсунцев / Газета.uzДорожное движение в Узбекистане
Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу махсус қурилма йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмат автомашиналарига ўрнатилади. Қурилма қоидабузарлик содир этиб, жарима тўламай юрган транспорт воситаларини бевосита ҳаракат жараёнида аниқлаш имконини беради

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар ЙҲХБ хизмат автомашиналарига йўллардаги қоидабузарликларни аниқловчи махсус автоматлаштирилган тизимни ўрнатишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ Тошкентда жарима тўлашдан бўйин товлаётган корхоналар рўйхатини эълон қилди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари маълумотларига кўра, ҳозирги кунда йўл хавфсизлиги хизмат автомашиналари "Автокон" қурилмалари билан жиҳозланмоқда. Махсус қурилма автомашиналар бевосита ҳаракатланаётган жараёнда давлат рақамларини автоматик тарзда аниқлайди.

"Ҳозирги кунда йўл хавфсизлиги хизматида махсус маълумотлар базаси юритилади. Ушбу базага жарималарни тўлашдан қочиб юрган ҳайдовчилар ва қидирувдаги автомашиналарнинг давлат рақамлари тўғрисидаги маълумотлар тизимли равишда киритиб борилмоқда. Махсус қурилма ёрдамида маълумотлар базасидаги маълумотлар билан солиштирилиб, давлат рақами мавжуд бўлган автомашиналар ҳақида йўл хавфсизлиги хизмати инспекторига хабар берилади. Шундан сўнг, қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи автомашинаси тўхтатилади", — деб таъкидлади ЙҲХБ ходими.

Махсус тизимнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, тизим автомашинлар кўп автомашиналар ҳаракатланаётган йўлларда ишлай олади. Қурилма давлат рақамларини юқори тезликда аниқлаш имкониятига эга. Энг асосийси, тўхтатилган қоидабузарлик содир этган автомашиналарни жарима тураргоҳларга олиб бормасдан, жарималарни шу жойнинг ўзида тўлаш ҳуқуқи берилади.

Шу билан бирга, ушбу автоматлаштирилган тизим қурилмаларни Тошкент шаҳрига кириш ИИВ постларига ва шаҳар ичида бўлган кўчмас постларига ўрнатиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси 8-шаҳар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди. Президент ички ишлар бўлими ходимлари билан мулоқот қилди, замонавий технологиялар бўйича амалга оширилаётган иш жараёни билан танишди. Шу ерда "Автокон" — автомашиналарнинг давлат рақамларини автоматик аниқлаш ва қоидабузарликларни қайд этиш махсус аппаратининг тақдимоти ўтказилди.

Давлат раҳбари ушбу қурилмани янада такомиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0