Жамият

10-11-синфлар очилган мактаблар бошқа мактаб ўқувчиларини қабул қилмайди

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишИнтерактивная школа в Волгограде
Интерактивная школа в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон
Тажриба тариқасида очилган 11 йиллик мактабларга бошқа мактаб ўқувчилари қабул қилинмайди.

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Кеча Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Мажлисда халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов 10-11-синфлар тажриба тариқасида гуманитар ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабларда очилишини таъкидлади.

"Янги очилган 10-11-синфларда фақатгина ушбу тажриба қўлланиладиган мактаб битирувчилари ўқишлари мумкин, яъни 10-11-синфлар очилмайдиган бошқа мактаб ўқувчилари ушбу мактабларга ўта олмайдилар", — дейилган хабарда.

Вазирнинг ушбу қарорига мувофиқ мактаб директорларига  10-11-синфларга бошқа мактаб ўқувчиларини қабул қилмасликлари ҳақида кафолат хати ёзиб беришга кўрсатма берилди.

Шунингдек,  йиғилишда 3 июлдан бошлаб шаҳардаги барча коллеж ва лицейларда, одатдагидек ҳужжат қабул қилиш бошланиши ҳам айтиб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала