Жамият

Тез тиббий ёрдам бригадаларининг кечикиши олди олинмоқда

© Минздрав УзбекистанаСотрудники скорой медицинской помощи
Сотрудники скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Энди диспетчерларнинг касбий маҳорати ва малакасини мустаҳкамлаш учун улар қайта ўқитилади

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Беморларга шошилинч тиббий ёрдам бериш, энг керакли тиббий муолажаларни бажариш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Соғлиқни сақлаш вазири: тиббий таълим тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда

Жорий йил 22 июнь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими: долзарб масалалар ва истиқболдаги режалар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Шошилинч тиббий ёрдам тизимида йилига 600 минг нафардан зиёд беморга юқори малакали стационар ва 1 миллион нафардан ортиқ беморга амбулатор ёрдам ҳамда 7 миллиондан зиёд чақириқлар бўйича хизмат кўрсатилмоқда.

Тез тиббий ёрдам хизматининг битта махсус бригадасида 41 номдаги, умумтармоқ бригадасида эса 36 номдаги дори воситалари билан таъминланди.

Шошилинч ҳолатларда тиббий ёрдам бригадаси ишини ташкиллаштирувчи асосий бўғин — тез ёрдам хизмати диспетчерлари қайта ўқитилиб, уларга нисбатан талаблар ҳам оширилди.

Энди диспетчерларнинг касбий маҳорати ва малакасини мустаҳкамлаш учун улар қайта ўқитилади. Чунки бугунги кун диспетчерининг вазифаси фақат мурожаатни ёзиб олиб, уни керакли мутахассисга етказиш эмас, зарур ҳолатда у мурожаат қилувчига тез тиббий ёрдам бригадалари етиб боргунига қадар кўрсатилиши лозим бўлган биринчи тиббий ёрдам бўйича маслаҳатлар бера олиши ҳам керак. 

Шунингдек йил охиригача 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситаси сотиб олиниши режалаштирилган бўлса, шу кунларда зарур воситалар билан жиҳозланган 200 га яқин тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилиниб, эҳтиёж баланд бўлган ҳудудларга етказиб берилди.

Жамият
Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади

Тиббий хизматнинг тезкорлигини таъминлаш ва шу орқали шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий хизматга тушаётган юкламаларни енгиллаштириш мақсадида яқинда Тошкент шаҳридаги жами 60 та шаҳар оилавий поликлиникаларнинг ҳар бирига иккитадан, жами 120 дона "Damas" русумли автомашиналар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг жорий йил 16 март куни имзоланган "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва "Шошилинч тиббий ёрдамнинг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала