Жамият

Кансаҳамнида - корейс халқининг Ўзбекистонга миннатдорлик рамзи

© Ассоциация корейских культурных центров УзбекистанаОткрытие Монумента благодарности узбекскому народу от корейцев Узбекистана
Открытие Монумента благодарности узбекскому народу от  корейцев Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
"Кансаҳамнида" - корейс тилида "раҳмат" ёки "миннатдорман" деган маънони англатади. Ёдгорлик Ўзбекистондаги корейс маданий марказлари ташаббуси билан яратилган.

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Бугун Тошкентдаги Дўстлик боғининг "Сеул-парк" бурчагида корейс халқининг Ўзбекистонга кўчиб келганининг 80 йиллигига бағишланган ёдгорлик очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Тошкент ҳокими Рахмонбек Усманов ва Сеул мэри Пак Вон Сун иштирок этишди.

© Ассоциация корейских культурных центров УзбекистанаСеул мэри Пак Вон Сун
Мэр г.Сеула г-н Пак Вон Сун - Sputnik Ўзбекистон
Сеул мэри Пак Вон Сун
"Узоқ йиллардан бери ўзбек ва корейс халқларини бир-бирига ўхшаш урф-одатлар, дўстона муносабатлар, маданият ва дунёқарашлар ўхшашлиги боғлаб турибди. Бизнинг халқларга ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, кўнгли кенглик, ўзаро ҳурмат, катталарга эҳтиром ва кичикларга иззат, тоқатлилик ва ирода каби хусусиятлар хос", — деди Виктор Пак, Олий Мажлис депутати ва ёдгорлик яратиш ташаббускорларидан бири.

Ёдгорлик бир неча йил давомида яратилган. Ўтказилган танловларда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи, Беньков номли Тошкент Баддий санъат ўқув  юртини тугатган Артур Квоннинг иши ғолиб чиққан. Бундан олдин Квон Навоий театрининг таъмирлаш ишларида ҳам раҳбарлик қилган.

© Ассоциация корейских культурных центров УзбекистанаТадбирга таклиф қилинган қариялар
Жители г. Ташкента проходят мимо фотовыставки в  парке Дружбы  - Sputnik Ўзбекистон
Тадбирга таклиф қилинган қариялар
"Ҳозир Ўзбекистонда корейс миллатининг бешинчи авлоди туғилиб ўсмоқда. Улар Ўзбекистондан бошқа ватанни ўзларига тасаввур ҳам қила олишмайди, лекин ҳали ўша мудҳиш 1937 йилни эсидан чиқармаган қариялар ҳам бор. Улар кўчиб келганлар билан сўнгги нонини бўлишган ўзбек халқининг бағри кенглигини, кўрсатган ёрдамини унутмайди. Маҳаллий аҳоли корейс халқига нафақат оёққа туриб олишга, балким Ўзбекистон оиласининг тўлақонли аъзолари бўлишга имкон яратиб берди.Бу ерда биз ҳақиқий ватанимизни топдик", — дейилган ёдгорлик очилиши муносабати билан Корейс маданий маркази тарқатган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган асрнинг 30 йилларида ўн минглаб корейс миллати вакиллари мажбурий равишда Узоқ Шарқ ўлкасидан Ўрта Осиёга, асосан Ўзбекистонга кўчирилган эди. Бугунги кунда Ўзбекистонда корейслар сони 200 мингга яқин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала