Жамият

Саратон келди: ҳаво ҳарорати 45 даражага чиқиши кутилмоқда

© Sputnik Стас ЭтвешФонтан в городе Худжанд, архивное фото
Фонтан в городе Худжанд, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон об-ҳавони айтиб бериш маркази хабарига кўра, ушбу ҳафтада Республика ҳудудига Туркманистон ва Эрондан 45 даражали иссиқ ҳаво кириб келади.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Гидрометеорология хизматининг билдиришича, Ўзбекистон айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати кундузи 44-45 даражагача кўтарилади.

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 4 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Аномал иссиқ - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда 10 кун давомида жазирама об-ҳаво кузатилади

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Шу билан бирга, 2017 йил 3-9 июл кунлари Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан республиканинг айрим тоғли зоналарда қор эриши натижасида сел келиши хавфи мавжуд

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала