Иқтисод

Uzcard пластик карталарига MasterCard орқали пул ўтказиш мумкин бўлади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишБанковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard
Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Айни вақтда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мамлакатнинг барча вилоятларидаги савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарида MasterCard карталаридан фойдаланиш учун терминалларга дастурий таъминот ўрнатиш ишларини олиб бормоқда

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Uzcard тизимида MasterCard картаси орқали пул ўтказиш жараёни синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази матбуот хизмати хабар берди.

Пластиковые карты Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Uzcard овердрафт хизмати жорий қилмоқчи

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази MasterCard халқаро тўлов тизими ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан ҳамкорликда MasterCard халқаро тўлов карталари хизматидан фойдаланиш бўйича лойиҳани ишга туширди.

Айни вақтда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мамлакатнинг барча вилоятларидаги савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарида MasterCard карталаридан фойдаланиш учун терминалларга дастурий таъминот ўрнатиш ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки яқиндагина Uzcard мижозлари учун QIWI пул ўтказиш тизимидан фойдаланиш имкониятини берувчи хизматни йўлга қўйганини эълон қилганди. Мазкур хизмат асосан Россия ҳудудида меҳнат қилувчи ва даромадларини ўз юртига жўнатувчи Ўзбекистон фуқароларига мўлжалланган. QIWI тизимига боғланганидан сўнг онлайн-картага АҚШ долларида пул маблағларини жўнатиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала