Сирдарё вилоятидаги 56 та мактабда 10-11-синфлар очилади

© Sputnik / Evgeny Epanchintsev / Медиабанкка ўтишКонтрольная работа в школе
Контрольная работа в школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қолган барча 240 та мактаб битирувлари бу йил ўқишларини коллеж ва лицейларда давом эттирадилар

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. 2017-2018 ўқув йилида Сирдарё вилоятидаги 56 та мактабда тажриба-синов тариқасида 10-11-синфлар очилади. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Интерактивная школа в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон
10-11-синфлар очилган мактаблар бошқа мактаб ўқувчиларини қабул қилмайди

Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдушокир Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, рўйхатга киритилган таълим мактабларини белгилашда марказдан узоқ ҳудуддаги муассасаларга ҳамда рейтинги баланд бўлган, ўқитиш сифати кафолатланган мактаблар, шунингдек, вилоятдаги барча 8 та фанларга ихтисослашган мактабларда 10-синфни очиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

56 та мактабда 10-синфни фақат шу мактаб ўқувчилари давом эттирадилар, шу мактаб битирувчиси коллеж ёки лицейда ҳам ўқишни давом эттириши мумкин. Бошқа мактаб ўқувчиларининг 10-синфни давом эттиришлари учун ҳужжат топширишларига йўл қўйилмайди.

Қолган барча 240 та мактаб битирувлари бу йил ўқишларини коллеж ва лицейларда давом эттирадилар.

Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, бу тажриба-синов ўзини оқласа ва зарур тайёргарлик таъминланса, келгуси ўқув йилларида 10-11-синфли мактаблар сони кўпаяди.

Янгиликлар лентаси
0