Жамият

Абитуриентлар имтиҳон олдидан онлайн синов тестини топшириб кўришлари мумкин

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишЭкзамен.
Экзамен. - Sputnik Ўзбекистон
Онлайн-тест абитуриентнинг ўтиш бали аниқланади ҳамда ушбу натижа билан қайси олийгоҳларга кириши мумкинлиги ҳақидаги рўйхат чиқади

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари арафасида ZiyoNET портали синов тестларини таклиф этмоқда.

"Абитуриент" бўлимида республикадаги олий ўқув юртлари, шунингдек хорижий университетлар филиаллари рўйхати мавжуд. Шу ернинг ўзида ўтиш баллари, бюджет ўринлари ва қабул комиссиясига қандай ҳужжатлар топширилиши кераклигини билиш мумкин.

Ўзбекистонда олий таълим масканига ҳужжат топшириш - Sputnik Ўзбекистон
Абитуриентлар шу пайтгача энг кўп ҳужжат топширган ОТМлар учлиги

Порталда абитуриент ўзини қизиқтирган мутахассислик бўйича тест топшириб кўриши ҳам мумкин. ZiyoNET базасида 12 мингдан ортиқ тест саволлари жойлаштирилган.

Тест натижаларига қараб абитуриентнинг ўтиш бали аниқланади ва дастур ушбу натижа билан қайси олийгоҳларга кириши мумкинлиги ҳақидаги рўйхатни шакллантиради.

Жорий ўқув йилида Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари бакалавриатига 66 316 талаба қабул қилинади. Уларнинг 18 мингдан кўпроғи грант асосида, 48 мингдан кўпроғи эса тўлов-контракт асосида таълим олади. Магистратурага 5 минг талаба қабул қилинади, уларнинг 1556 нафари давлат гранти, 3444 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала