Ўқишга олиб кириш учун 2 минг доллар сўраган ҳокимият ходими қўлга олинди

© Sputnik / Sergey Venyavsky / Медиабанкка ўтишБорьба с преступностью
Борьба с преступностью - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарё туман ҳокимлиги спорт ишлари бўлими бошлиғи Исроил Жанибилов Гулистон давлат университетига ўқишга олиб кириш учун абитуриентнинг ота-онасидан 2 минг доллар сўраган

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳокимлиги спорт ишлари бўлими бошлиғи 39 ёшли Исроил Жанибиловни 1000 доллар олаётганида қўлга олишди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига куч тизими вакили хабар берди.

Суҳбатдошнинг айтишича, у Ф.У. исмли абитуриентнинг ота-онасидан уни Гулистон давлат университетига ўқишга киришида ёрдам бериш эвазига 2000 доллар талаб қилган.

Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
СамДУ декани ўринбосари пора билан қўлга олинди

"У қолган 1000 долларни абитуриент тест синовларидан ўтиб ўқишга кирганидан сўнг олишни мўлжаллаган. Бош прокуратура қошидаги департамент Жанибиловга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди, тергов ишлари давом этмоқда. Ҳозирда оператив ходимлар Жанибиловнинг Гулистон давлат университетидаги жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича иш олиб боришмоқда", — деди МХХ вакили.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати мамлакат олийгоҳларига кириш имтиҳонлари арафасида олий таълим тизимидаги салбий ҳолатларга чек қўйиш, тест синовларида холислик ва шаффофликни таъминлаш бўйича режали чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Масалан, шу кунларда тезкор ходимлар Самарқанд давлат университетининг филология факультети декани ўринбосари Нормуҳаммад Убайдуллаевни пора олаётганида қўлга олишди. У 22,5 минг доллар эвазига уч абитуриентни ўқишга киритиб қўйишга ваъда берган.

Янгиликлар лентаси
0