Сиёсат

Энг ёш вазир ўринбосари: асосийси - президент ишончини оқлаш

© Пресс-клубПресс-клуб: совещание
Пресс-клуб: совещание - Sputnik Ўзбекистон
Бола тарбиясида мактабгача таълим муассасаларининг ўрни жуда муҳим, деб ҳисоблайдиган вазир ўринбосари Саъдуллаев бор эътиборини ана шу масканларни ривожлантиришга қаратишни режалаштирган

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон тарихидаги энг ёш вазир ўринбосари, 22 яшар Алишер Саъдуллаев халқаро пресс-клуб йиғилиши доирасида ўзининг ушбу лавозимга тайинланишини изоҳлади ва яқин келажакдаги режалари билан ўртоқлашди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Заседание Международного Пресс-клуба (МПК), во время которого обсуждались проводимые реформы в системе высшего образования Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда ёшлар сиёсатига замонавий ёндашув
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Ўзбекистон президенти Тошкентда Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган Алишер Саъдуллаевни тажриба тариқасида Халқ таълими вазирининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари этиб тайинлаган эди.

Саъдуллаевнинг сўзларига кўра, у ишни мактабгача таълим масканларини ривожлантиришдан бошламоқчи. Ёш вазирнинг айтишича, айнан ушбу муассаса бола тарбиясида жуда катта рол ўйнайди.

"Бугунги кунда 5 миллиондан ортиқ инсон тақдири Халқ таълими вазирлиги фаолиятига боғлиқ, шулардан 1 миллиони — бу мактаб ўқувчилари, қолганлари — болалар боғчалари тарбияланувчиларидир.

Инсон дунёқараши айнан мактабгача таълим муассасаларида шаклланади, шу боис болалар боғчалари фаолиятида халқаро стандартларни жорий этишга эътибор қаратиш лозим. Бу узлуксиз тизим бўлиб, боланинг мактабдаги ўқиши муваффақиятли кечиши учун, у аввал бошданоқ боғчада яхши таълим олиши керак", — деб қайд этди Саъдуллаев.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Ёшлар - улкан куч: Мирзиёев ёшларга Ҳукумат эшикларини очди
Шу билан бирга, Саъдуллаевнинг фикрича, на мактабгача таълим, на мактабдаги таълим болага тўлақонли тарбия бера олмайди.

"Бу ерда ота-оналар билан ҳамжиҳатликда иш олиб боришимиз лозим. Шу боис, келажакда халқаро стандартларни боғчаларда жорий қилиш учун ҳозирданоқ мактабгача таълим тизимини синчковлик билан ўрганишга киришаман", — деди у.

Ёш амалдорнинг сўзларига кўра, у учун ҳозирда энг муҳими — бу аввало, Ўзбекистон президенти ишончини оқлаш, чунки ҳозир у қўяётган йўл орқали, келажакда давлат фаровонлиги учун хизмат қиладиган ўнлаб ёш кадрлар ҳокимиятга кириб келиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала