Жамият

Эртага Камиловнинг тўғридан-тўғри мулоқоти бўлиб ўтади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Тўғридан-тўғри мулоқот Халқаро пресс-клуб майдончасида бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Эртага Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан тўғридан-тўғри мулоқоти ўтказилади. Бу ҳақда ТИВнинг матбуот хизмати эслатма берди.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Дипломатик ваколатхоналар фаолияти қониқарсиз деб топилди

Тўғридан-тўғри мулоқотда Ўзбекистоннинг хориждаги барча муассасалари ва яқинда очилган Ташқи ишлар вазирлигининг минтақавий ваколатхоналари раҳбарлари видеоконференция шаклида иштирок этишади. Тадбир Халқаро пресс-клуб майдончасида бўлиб ўтади.

"Ўзбекистон" ва "Мy5" телеканаллари жонли трансляция олиб борилади.

Тўғридан-тўғри мулоқотга савол муаллифлари, экспертлар ҳамда миллий ва хорижий ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Саволларни танлаб олишда кўпчиликни безовта қилаётган мурожаатларга, жумладан "ўткир" мурожаатларга устуворлик берилади.

ТИВ манзилларига келиб тушаётган саволлар телеэкраннинг "югурик сатри"га жойлаштириб борилади.

Барча хоҳловчилар, аввалгидек, ўзларини қизиқтирган саволларни вазирнинг виртуал қабулхонаси, шунингдек, muloqot@tiv.uz расмий электрон манзили, ТИВнинг "Facebook"даги расмий саҳифаси ва "Telegram"даги канали орқали беришлари мумкин. Мурожаатлар тўғридан-тўғри мулоқот якунига қадар қабул қилинади. Барча мурожаатларга жавоб қайтарилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала