Жамият

Жан Клод Ван Дамм Ўзбекистонга келадими? Халқаро турнир ўтказилиши ҳақида

Ван Дамм билан бирга Ўзбекистонга афсонавий спортчилар Федор Емельяненко ва Жефф Монсон келиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалган

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik.  Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга Голливуд юлдузи Жан-Клод Ван Дамм келаётганмиш деган миш-мишлар яшин тезлигида тарқалмоқда. Подробно.уз хабарига асосан.

Федором Емельяненко после боя - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Федор Емельяненко Митриондан нокаут бўлди

Хабарда айтилишича, Ван Дамм билан бирга Ўзбекистонга афсонавий спортчилар Федор Емельяненко ва Жефф Монсон келиши мумкин.

Улар барчаси Asian Fight 2017 Халқаро кураш турнирда меҳмон сифатида иштирок этиши таҳмин қилинган.

Бу маълумотлар қанчалик ҳаққоний эканлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон пенчак-силат бўйича федерация президенти Азиз Жўрабаевга мурожаат қилинди.

"Афсуски, Ван Дамм Asian Fight 2017 Халқаро кураш беллашувига келиши ҳақида маълумот ҳали тасдиқланмади. Ҳозирги кунда ушбу турнирни ўтказиш масаласи тегишли вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда. Asian Fight 2017 турнирини ўтказилиши ҳақида якуний қарор тез кунларда маълум бўлади", — деб изоҳ берди Жўрабаев.

Айрим оммавий ахборот воситалари хабарларида, беллашувлар жорий йил сентябр ойида ўтказиш режалаштирилганлиги ҳамда ушбу беллашувларда меҳмон сифатида Голливуд юлдузи Жан-Клод Ван Дамм, афсонавий курашчилар Федор Емельяненко ва Жефф Монсон ҳамда дижей Армин ван Бюрен иштирок этиши таҳмин қилинган.

Шу сабабли, ушбу маълумотлар ҳали ўз тасдиғини топгани йўқ. Ҳозирги кунда халқаро турнирни ташкил этиш ва унда иштирок этадиган меҳмонлар масалалари кўриб чиқилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала