Дунёда

Канадада гўдакка жинси кўрсатилмаган тиббий харита берилди

© JOEL SAGET / AFPЯнги туғилган чақалоқ
Янги туғилган чақалоқ - Sputnik Ўзбекистон
Яқинда Германия бундестаги бир жинсли никоҳлар тўғрисидаги қонунни маъқуллаган энди. Шу кечаю-кундузда Канада ҳукумати саккиз ойлик болага жинси кўрсатилмаган тиббий харита берди

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Британия Колумбияси (Канада) ҳукумати саккиз ойлик болага унинг жинси кўрсатилмаган тиббий харитани беришди, деб хабар қилди Тайм нашрига таянган ҳолда РИА Новости.

Яшил партия аъзолари бир жинсли никоҳлар тўғрисидаги қонун қабул қилинишини байрам қилишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Германия парламенти бир жинсли никоҳлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Ҳужжатда "жинси" деган жойида лотинча U ҳарфи ёзилган бўлиб, бу ёки "ноаниқ"(undetermined) ёки "белгиланмаган"(unassigned) деган маъноларни англатиши мумкин.

Боланинг отаси, трансгендер Кери Дотининг сўзларига кўра, бу атай, бола келажакда ўз жинсини ўзи белгилаши учун қилинган. Доти Gender-Free ID Coalition ташкилоти аъзоси. Ташкилот Канада судларига мурожаат қилиб, янги туғилган чақалоқларга "жинси ноаниқ" деб ёзиладиган ҳужжатлар берилишини талаб қилиш билан шуғулланиб келади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала