Туркманистон авиакомпанияси Тошкентга парвоз қила бошлайди

© Sputnik / Сергей Субботин / Медиабанкка ўтишФлаг Туркмении в Ашхабаде
Флаг Туркмении в Ашхабаде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ҳаво Йўллари ва “Туркманистон” авиакомпанияси биргаликда интерлайн парвозлар амалга оширади ва йўловчиларга хизмат кўрсатади.

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга уюштирган давлат ташрифида эришилган келишувлар бирин кетин амалга оширилмоқда.

Хусусан, 28 ва30 июнь кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Туркманистон” авиакомпанияси орасида музокаралар бўлиб ўтди. Уларда “Туркманистон” авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга парвозлар йўлга қўйиш ҳақида келишиб олинди.

Учрашувда “Туркманистон” авиакомпанияси Ашхобод – Тошкент – Ашхобод йўналишида парвозлар амалга оширганда, Тошкент аэропортида йўловчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш борасида ҳамда Интерлайн парвозлар, яна авиакомпанияларга бир-бирларининг парвозларига чипта сотиш ҳуқуқини берадиган шартнома  ҳақида келишиб олинди.

Туркманистон авиакомпанияси Ашхобод-Тошкент йўналишидаги парвозларини 2017 йилнинг охирига қадар йўлга қўяди.

Янгиликлар лентаси
0