Дунёда

Польша АҚШнинг "Ватанпарвар" ракеталари билан Россиядан ўзини ҳимоя қилмоқчи

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишАмериканинг Patriot ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ракеталари
Американинг Patriot ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ракеталари - Sputnik Ўзбекистон
Варшава ва Вашингтон ўртасида Польшага Patriot тизимлари етказиб берилиши борасида келишув имзоланди

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Польша миллий Мудофаа вазирлиги ва Пентагон ўртасида Варшавага Patriot ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича битим имзоланди, деб баёнот қилди Польша Мудофаа вазири Антони Мачеревич. РИА Новости хабари асосида.

Ҳужжат Америка президенти Дональд Трампнинг Варшавага ташрифи давомида имзоланган.

Мачеревичнинг аниқлик киритишича, Польшага етказиладиган мажмуалар энг сўнгги ўт очишни бошқариш тизими — IBCS билан жиҳозланади. Ракеталар 2022 йилдан бошлаб етказила бошлайди. Варшава саккизта Patriot учун 7,5 миллиард доллар  ажратишни режалаштирган.

Америка қирувчи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Польша ҲҲК совет самолётларини Американикига алмаштириши мумкин
Польша Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, ушбу мажмуалар хариди Польшани "ҳар қандай душман"дан ҳимоя қилиш, яъни мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади ва Россия "Искандер"ларига қарши самарали қаршилик кўрсатиш имконини беради.

Варшава ҳукумати илгарироқ НАТО аскарлари ва Америка ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ўз ҳудудида доимий бўлишига умид билдирган эди.

Москва "Россия НАТОга аъзо давлатларнинг бирортасига ҳеч қачон ҳужум қилмаслиги"ни мунтазам равишда такрорлаб келишига қарамай, Варшава, Болтиқбўйи давлатлари, хусусан, Польша учун "Россия томондан бўладиган хавф" ҳақида такрорлашдан чарчамаяпти.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала