Ислом Каримов билан боғлиқ хотиралар акс этган материаллар қабул қилинмоқда

© Пресс-служба Правителсьтва КыргызстанаЦеремония прощания с Исламом Каримовым в Самарканде
Церемония прощания с Исламом Каримовым в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом Каримовни яқиндан билган Ўзбекистон ва хориж фуқароларидан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ хотиралар акс этган материаллар қабул қилинмоқда

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва хориж фуқароларидан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ хотиралар акс этган материаллар қабул қилиш давом этмоқда, деб хабар беради "Жаҳон" АА.

Шавкат Мирзиёев посетил могилу Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси қурилиши ишлари билан танишди

"Буюк давлат арбоби, ўз ҳаётини мустақил давлатимиз қурилиши ва шаклланишига, унинг жаҳондаги мавқеини мустаҳкамлашга бағишлаган, юртимиз ва халқаро майдонда катта обрў қозонган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меросини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа томонидан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентини яқиндан билган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқароларидан Ислом Каримовнинг ҳаёти ҳамда фаолияти билан боғлиқ хотиралари акс этган ёзма, фото ва видеоматериалларни қабул қилиш давом этмоқда", дейилади хабарда.

Материаллар 100163, Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси, 1/1-уйга юборилиши билдирилган.

Маълумот учун (0-371) 239-52-27 телефон рақамига ёки immm@umail.uz, majmua@umail.uz электрон почта манзилига мурожаат қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0