Жамият

Ўзбекистон аҳолиси - оптимизм бўйича дунёда учинчи ўринда

Мутахассислари фикрига кўра, инсон ўзини бахтиёр ҳис қилиши, келажакка умид билан қараши учун жамият аъзолари орасидаги алоқа ришталарининг кўплиги ва уларнинг мустаҳкамлиги керак экан.

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Gullup компанияси томонидан ўтказилган изланишлар натижасига кўра, Ўзбекистон дунёда энг оптимист ва ҳаётга яхши ният билан қарайдиган мамлакатлардан бири экан.

Жамият фикрини ўрганиш соҳасида катта тажрибага эга бўлган Gullup изланишлар компанияси 142 мамлакатнинг 149 минг фуқароси орасида сўров ўтказган. Сўров вақтида респондентларга "Сиз охирги кунларда кўп кулдингизми?", "Сиз охирги вақт бирор қизиқ иш қилдингизми?", ёки "сиз кечаги кунни хафа бўлиб ўтказдингизми?", шунингдек, "Сиз стресс, қаҳр, хавотирланиш ҳис қидаяпсизми?" каби саволлар берилган.

Ана шундай сўров натижасига кўра, энг оптимист ва ҳаётга ишонч умид, яхши орзу-ният билан қарайдиган халқлар орасида Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллаган. Рейтингнинг биринчи ўринда Парагвай, иккинчи ўринда Коста Рика.

© Sputnik / Борис Приходько / Фотобанкка ўтишЎзбек онахони
Старая узбечка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек онахони
Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Ўзбекистон энг оптимист мамлакатлар ўнталигига кирган ягона мамлакат бўлди. Рейтингнинг топ ўнталигида Жанубий Америка мамлакатлари етакчилик қилмоқда. Қирғизистон, Россия ва Қозоғистон аҳолиси ушбу рейтингнинг ўртасидан жой олган.

Сўров ўтказган компания мутахассислари фикрига кўра, бунинг сабаби биринчидан — миллий характер ва менталитет бўлса,  иккинчидан — жамият аъзолари орасида алоқа ришталарининг кўплиги ва уларнинг мустаҳкамлиги экан.

Айнан жамият аъзолари орасидаги ижобий алоқаларнинг кўплиги инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун бойликдан ҳам кўпроқ таъсир кўрсатар экан. Шунинг учун ҳам энг кайфияти яхши (бахтли) одамлар, индивидуализм кучли бўлган энг бой мамлакатларда эмас, жамият аъзолари орасида ўзаро алоқалар кучли бўлган мамлакатларда яшар экан.

Инсонлар "кайфияти энг ёмон" мамлакатлар орасида биринчи ўринда Ироқ, Жанубий Судан ва бошқа уруш бўлаётган мамлакатлар эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала