Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюрди

Oбуна бўлиш
Президент Наманганга ташрифи давомида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва истиқболли лойиҳалар билан танишади

TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 7 июль куни Наманган вилоятига ташриф буюрди, деб хабар берди "Даракчи".

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Наманган вилоятини ҳам изчил ривожлантириш бўйича улкан режа ва мақсадларни баён этган эди.

Президент Наманганга ташрифи давомида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.

Янгиликлар лентаси
0