Спорт

"Пахтакор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолайди

Шунингдек, исроиллик Гиди Канюк, ўзбекистонлик ўйинчилар Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов билан шартнома имзоланади

TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бразилиялик футболчи Тиаго Безерра билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Футбол. Лига Европы. Матч Зенит - Маккаби - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Грузиялик афсонавий футболчи "Пахтакор"га мураббий бўлди

Хабарга кўра, "Пахтакор" футбол клуби барча ОАВ вакилларини 11 июль куни бўлиб ўтадиган матбуот анжуманига таклиф қилади.

Матбуот анжуманида жамоага таклиф этилган янги футболчилар — бразилиялик Тиаго Безерра, исроиллик Гиди Канюк, ўзбекистонлик ўйинчилар Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов билан шартнома имзоланади ҳамда улар иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Тадбирда "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ва яқинда бош мураббийлик курсисига ўтирган Шота Арвеладзе ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ҳозирда Ўзбекистон чемпионатида 15 ўйиндан сўнг 24 очко тўплаб 5-ўринда бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала