Иқтисод

Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказишдаги муаммолар ҳал этилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишГрузчики работают на складе овощей и фруктов
Грузчики работают на складе овощей и фруктов - Sputnik Ўзбекистон
Россия қишлоқ хўжалик вазирлигида Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Россия бозорига етказиб бериш ҳажмини ошириш, хусусан "соддалаштирилган божхона йўлаги" бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилинди

TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Россия қишлоқ хўжалик вазирлигида Ўзбекистондан Россия ҳудудига мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш масалалари бўйича Россия-Ўзбекистон ишчи гуруҳининг 2-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Международная плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон 2017 йилда 102 минг тоннага яқин мева-сабзавот экспорт қилди

Томонлар Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Россия бозорига етказиб бериш ҳажмини ошириш, хусусан "соддалаштирилган божхона йўлаги" бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.

Учрашувда икки томон вакиллари Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказиш ҳажмини оширишга тўсиқ бўлаётган муаммо ва чекловларни муҳокама қилишди ва уларни ҳал қилиш бўйича ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олишди.

Бундан ташқари, "Ўзагроэкспорт" МЧЖ вакилларининг ҳисоботи тингланди ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи белгилаб олинди.

Йиғилишда Россия қишлоқ хўжалик, ташқи ишлар, иқтисодий тараққиёт, транспорт вазирликлари, Россия қишлоқхўжаликназорат, истеъмолчилар назорати ва божхона хизмати вакиллари иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала