Жамият

Ўзбекистонда Болалар телестудияси ташкил этилади

ЮНИСЕФ ва ЭОАВМА болаларга мўлжалланган юқори сифатли теле ва радио дастурларнинг сонини оширишга келишиб олишди

TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЭОАВМА) Ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзоладилар, деб хабар бермоқда ЮНИСЕФ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, томонлар 2018 йилнинг охирига қадар бўлган муддатга ҳамкорлик режасини келишиб олдилар.

Меморандумга мувофиқ, аёллар ва болалар ҳаётини яхшилаш ва фаровонлигини оширишга ҳамда бола ҳуқуқларини татбиқ этишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилади.

Ўзбекистонда 3-4 ёшдаги болаларнинг 46 фоизи ўз отаси билан ўйнаш имконига эгамас - ЮНИСЕФ

Ҳамкорлар болаларга мўлжалланган юқори сифатли теле ва радио дастурларнинг сонини ошириш, болалар ва ёшларга ўз ҳаётларига тааллуқли бўлган мавзуларда эркин фикр билдиришлари имкониятларини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистондаги нодавлат электрон ОАВларида аёллар ва болалар мавзуларини ёритувчи дастурлар сифатини ошириш йўналишидаги ишларни давом эттиришга келишишди.

Меморандум доирасида биргаликдаги кўплаб тадбирлардан ташқари, ОАВ ходимлари салоҳиятини ошириш, шунингдек турли аудитория учун мўлжалланган замонавий ва қизиқарли контент тайёрлаш учун инновацион технологиялардан фойдаланиш мақсадида Болалар телестудиясини ташкил этиш режалаштирилган.

Шу билан бирга ҳамкорлар "Марказда болалар" деб номланувчи теле- ва радио-шоу туркумлари, Ўзбекистон болалари ва оилаларига тегишли масалаларни кўтариб чиқадиган ойлик дастурлар интерактив туркуми устида ишлашни давом эттирадилар.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасини бешта йўналиш бўйича янада ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясида болалар таълими, тарбияси ва саломатлиги масалаларига, умуман олганда, болаларнинг интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланишига катта эътибор берилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала