27 нафар давлат нотариусига нисбатан жиноят иши қўзғатилган - Адлия вазирлиги

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия бошқармалари томонидан давлат нотариал идоралари ходимлари меҳнат ва ижро интизомига риоя қилинишининг умумий аҳволи бўйича 312 маротаба рейдлар ўтказилган

TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. 2016 йилда республикада фаолият кўрсатаётган нотариал идора ходимларининг 150 нафарига нисбатан, яъни 130 нафарига ҳайфсан, 22 нафарига жарима интизомий жазо чоралари қўлланилган ҳамда 5 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ахборот хизматига таяниб UZ24 хабар қилмоқда.

Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия бошқармалари томонидан давлат нотариал идоралари ходимлари меҳнат ва ижро интизомига риоя қилинишининг умумий аҳволи бўйича 312 маротаба рейдлар ўтказилган ва аниқланган камчиликлар юзасидан 67 нафар давлат нотариал идора ходимларига нисбатан тегишли интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

27 нафар давлат нотариал идоралари нотариусларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0