Жамият

Марказий банк валюта бозори тез орада либерализация қилинишини билдирди

© uz.24Центральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Бу масала бўйича Марказий банк, ҳукумат ҳамда вазирлик ва идоралар иқтисодий блоки билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилмоқда, таҳлил қилинмоқда

TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки ҳукумат билан биргаликда мамлакат валюта бозорини либерализация қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқмоқда, деди МБ департамент директор ўринбосари Бобур Абубакиров халқаро пресс-клубда ўтган йиғилишда. Бу ҳақда Подробно.уз нашри хабар бермоқда.

Абубакиров Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида валютани тартибга солиш, валюта курси илғор бозор механизмларини жорий қилиш кўзда тутилганлигини эслатиб ўтди.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Якка тартибдаги тадбиркорлар валюта сотишдан озод этилди

"Бу масала бўйича Марказий банк, ҳукумат ҳамда вазирлик ва идоралар иқтисодий блоки билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилмоқда, таҳлил қилинмоқда. Ўйлайманки, тез кунларда бу йўналишда тадбиркорлар яхши хабар эшитишади", — деди Абубакиров.

Марказий банк вакиллари шунингдек, бу йил қайта молиялаш ставкасининг йиллик 9%дан 14%га кўтарилишига ҳам изоҳ беришди.

"Ҳозирда валюта бозори либерализация ҳақида гапирмоқдамиз, валюта курсини бозор механизмлари асосида шакллантиришга ўтмоқчимиз, шу боис ставкани ошириш зарур эди", – деди МБ департамент директор ўринбосари Зафар Азимов.

У Марказий банк мамлакат истеъмол бозоридаги нархлар ва инфляцион хатарларни таҳлил қилиб боришини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар ушбу кўрсаткичлар пасайса, қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилади.

Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда "қора бозор" қонунийлаштирилдими?

Эслатиб ўтамиз, куни кеча айрим маҳаллий ОАВ ва интернет нашрларда  Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 июнда қабул қилинган 449-сон қарорига мувофиқ, "Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга ўзгартиришлар киритилгани хабар қилинганди.

Хабарда бундан буён биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ваколатли банклар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида бозор курси бўйича амалга оширилиши билдирилган.

Маълумот учун, шу пайтга қадар Низомнинг 43-бандида "Биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар сўнгги банклараро савдо сессиясида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин курс бўйича амалга оширилади" деб белгиланган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала