GM Uzbekistan раҳбариятига берилмай қолган саволлар...

© GM UzbekistanGM Uzbekistan пресс-тур
GM Uzbekistan пресс-тур - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
GM Uzbekistan раҳбариятининг журналистлар билан бўлиб ўтган мулоқоти Facebookда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу муҳокамаларда кўтарилган энг долзарб саволларни қуйида келтирамиз.

TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўтган ҳафта охирида GM Uzbekistan журналистлар учун пресс-тур ташкил қилган эди.  Ундан компания ўзбекистонлик журналистларни  Асакадаги заводга таклиф қилиб ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита таништирган, шунингдек компаня раҳбарияти мухбирларни қизиқтирган саволларга жавоб берган эди.

© GM UzbekistanGM Uzbekistan пресс-тур
GM Uzbekistan пресс-тур - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan пресс-тур
GM Uzbekistan  томонидан ташкил қилинган ушбу пресс-тур ҳақидаги хабар компаниянинг Facebookдаги  расмий сайтида эълон қилинганидан кейин тармоқ фойдаланувчиларининг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.

Аксарият фойдаланувчилар завод томонидан амалга оширилган ушбу тадбирни қўллаб-қувватлашган. Кўпчилик компания тарихида олдин бундай "очиқлик" бўлмаганини таъкидлашган.

© GM UzbekistanGM Uzbekistan пресс-тур
GM Uzbekistan пресс-тур - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan пресс-тур
Шунингдек, компания раҳбарияти ва журналистлар орасида бўлиб ўтган савол-жавоблардан сўнг фойдаланувчиларда бир неча қўшимча саволлар пайдо бўлган.

Хусусан, GM Uzbekistan вакили чет элда сотилмай қолган ёки айрим сабабларга кўра орқага қайтарилган автомобиллар Ўзбекистон бозорида сотилиши ҳақидаги хабарларни рад этган эди.

Бунга жавобан, Facebook фойдаланувчилари салонда уларга айнан шундай автомобиллар сотилганлигини айтиб ўтишган. "Акс ҳолда автомобил ўриндиқ иситгичлар билан жиҳозланганини ёки 2016 йилда сотиб олинган машина 2013 йилда ишлаб чиқарилганини қандай тушуниш мумкин?", — деб изоҳ қолдиришган улар.

GM Uzbekistan автомобиллари - Sputnik Ўзбекистон
"Курс ўсса ҳам, нарх ўсмайди": GM Uzbekistan расмий баёнот берди

Завод раҳбарияти чет элда сотилаётган автомобиллар нархи ички бозордагидан арзон эмаслигини таъкидлашган эди.

Бунга жавобан Фейсбук фойдаланувчилари, Россия автосалонида 10 минг долларга сотилишга тайёр турган Ravon Gentra автомобилига ишора қилиб, "нега бизда шу машинани шу нархда сотиб олишнинг иложи йўқ" дея савол беришган. Ушбу савол аксарият фойдаланувчилар томонидан "тўғри ва долзарб савол", деб топилган.

Дунё тажрибасига назар солсак, маҳсулот ўзи ишлаб чиқарилаётган мамлакатда экспорт қилинаётган мамлакатдан кўра арзонроқ бўлиши керак. Чунки экспортчи компания йўл харажатлари, божхона тўловлари, сертификация, НДС ва утилизация тўловларини тўлаши керак.

Шу ўринда ўз-ўзидан савол туғилади, нега Ўзбекистонда GM Uzbekistan автомобиллари нархи Россия билан бир хил (ёки қимматроқ) бўлиши керак? Ахир Россияда сотилаётган ҳар бир автомобил учун 150-200 минг рубл қўшимча харажат қилиш керак-ку?

Янгиликлар лентаси
0