Ҳодисалар

Ўзбекистон раҳбари Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди

© ИА "Жахон"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Япониянинг Кюсю оролида бир неча кундирки, жала қуйиши давом этмоқда. Бунинг оқибатида ер кўчиши ва сув тошқинлари юзага келмоқда

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Япония Бош вазирига ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси.

Ливень - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Японияда кучли ёғингарчиликлар туфайли аҳоли эвакуация қилинмоқда
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абе номига Фукуока ва Оита префектураларидаги кенг кўламли табиий офат натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронликлар муносабати билан мактуб йўллади.

"Чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман", — дейилади Ўзбекистон президенти йўллаган мактубда.

Эслатиб ўтамиз, Япониянинг жануби-шарқий Кюсю оролида жала қуйиши оқибатида юз берган табиий офат натижасида 18 киши ҳалок бўлган, ҳукумат эса яна 30 киши билан боғлана олмаяпти.

Фукуока ва Оита префектураларидаги 1,8 минг киши айни вақтда эвакуация марказларига олиб келинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала