Озарбайжон президенти муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент Азербайджана Ильхам Алиев
Президент Азербайджана Ильхам Алиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайх-ул-Ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг таклифига биноан Озарбайжонга ташриф буюрди

TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бугун Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилди. Бу ҳақда Озарбайжон президентининг расмий сайтида хабар берилмоқда.

© president.azОзарбайжон президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди
Ильхам Алиев принял делегацию из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси веб порталининг хабар беришича, Ўзбекистон делегациясининг Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайх-ул-Ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг таклифига биноан Озарбайжонга ташрифи 13 июлга қадар давом этади.

Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида икки диний идора ўртасидаги мавжуд алоқаларни янада ривожлантириш ва ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0