Ўзбекистонда "Китоблар дунёси 2017" халқаро кўргазма-ярмаркаси ўтказилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишКитоб ушлаб турган эркак
Китоб ушлаб турган эркак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўргазма-ярмарка доирасида китоб нашриёти ишига, Ўзбекистон адабиётига бағишланган анжуманлар ўтказилади

TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 15 августдан 17 августга қадар биринчи "Китоблар дунёси 2017" халқаро-кўргазма-ярмаркаси ўтказилади, деб хабар қилди "Ўзэкспоцентр" матбуот-хизмати.

Кўргазмада китоб нашриётига оид энг сўнгги янгиликлар ва тенденциялар, шунингдек, типография ва поллиграфия маҳсулотлари ва ускуналар намойиш этилади.

Бундан ташқари, кўргазма-ярмарка доирасида китоб нашриёти ишига, Ўзбекистон адабиётига бағишланган анжуманлар ўтказилади. Шунингдек китоблар тақдимоти, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар ҳамда ҳамкорлар ва ҳомийлар томонидан танловлар ўтказилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0