Жамият

Ўзбекистон пенсионерлари нафақа олишларини хорижда тасдиқлашлари мумкин

© Foto : baltnews.lvПожилые женщины в парке
Пожилые женщины в парке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон пенсионерлари нафақа олишларини хорижда тасдиқлашлари мумкин

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириши муносабати билан хорижий давлатларда истиқомат қилувчи Ўзбекистон пенсионерлари доимий яшаш жойларида ўз нафақаларни олишни хорижда туриб тасдиқлашлари мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.

Жамият
Ўзбекистонда иш стажини ҳисоблаш тартиби ўзгарди

Пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилади.

Ишончнома пенсияни етказиб бериш юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сақланади.

Ишончнома берган шахс Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига бир йилда камида бир марта келиб, тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак.

Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсионернинг келиши имконияти мавжуд эмаслиги (соғлиғи туфайли, даволаш муассасаларида, шу жумладан руҳий касаллар учун стационар даволанишда бўлиш) тўғрисида маълумотлар олинганда, Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари тайинланган пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун пенсионер турган жойга чиқишлари мумкин.

Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиғи туфайли Ўзбекистонга келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, хорижий давлат ҳудудида пенсия ва ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.

Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала