Жамият

Путинга суиқасд уюштирмоқчи бўлган шахс уни авф этишларини сўрамоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишИлья Пьянзин, обвиняемый в подготовке покушения на Владимира Путина
Илья Пьянзин, обвиняемый в подготовке покушения на Владимира Путина - Sputnik Ўзбекистон
Ушбу жиноятга қўл урмоқчи бўлган 33 ёшли Қозоғистон фуқароси қилмишига пушаймон бўлиб, Россия президентидан уни кечиришни сўрамоқда.

TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путинга суиқасд уюштиримоқчи бўлгани учун судланган Қозоғистон фуқароси Илья Пьянзин уни кечиришларини сўраб мурожаат қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон  нашри, "Коммерсант"га асосланиб.

Хабарда айтилишига кўра, 2013 йилда Пьянзин 10 йилга қамалган эди, лекин ҳозир у Россия президенти номига мактуб ёзиб, уни кечиришларини сўрамоқда.

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Рамзан Қодиров суиқасд уюштирмоқчи бўлган ёш террорчиларни кечирди

Озодликдан маҳрум бўлган Пьянзин Россия давлат раҳбарининг фаолиятини телеэкранлар орқали диққат билан кузатиб борган ва унга  президентнинг халқаро ва ички сиёсатдаги фаолияти унга маъқул бўлган. Ундан ташқари, Пьянзин ўз қилмишини ахмоқона ва асоссиз ҳаракат деб ҳисоблайди ва ундан пушаймон қилмоқда.

Ўзини оқлаш мақсадида, жиноятчи ушбу қилмишни Россиядан қочган икки чечен дўстларининг таъсири остига тушиб қолганини туфайли амалга оширганини ва оқибатда уларнинг қўлидаги қуролга айланганини ёзган.

Пьянзинниг турмуш ўртоғи айтишига қараганда, олдин у яхшигина оила бошлиғи бўлган, лекин уйда ишсиз ўтирган. Университетнинг иккинчи курсида ислом динини қабул қилган. Ундан кейин эса икки Чеченистонлик — Адам Осмаев ва Руслан Мадаевлар билан танишиб қолган. Адам Осмаев эса "Имарат Кавказ" террорчи ташкилотининг аъзоси бўлган ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга суиқасд уюштиргани учун қидирувда бўлган.

Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ислом Каримовга уюштирилган суиқасд ҳақида китоб чиқди

Осмаев ва Мадаев Пьянзинга Украинада биргаликда бизнес олиб боришни таклиф қилишган. Лекин Киевда уларнинг ёвуз мақсадларидан хабар топган Пьянзин, бу ҳақида ҳуқуқни сақлаш органларига хабар қилишга журъат этмаган.

Бир кун қўлбола портлаш мосламасини синовдан ўтказиш вақтида, Мадаев ҳалок бўлади, Пьянзин эса яраланиб касалхонага тушади. Ўша ерда уни ҳибсга олишади. Осмаев эса қочиб кетади, лекин тез орада уни ҳам қўлга олишади.

Украина Пьянзинни Россияга топширади, Осмаев эса Европа судига мурожаат қилгани туфайли уни Украина қамоқхонасида қолдиришади. Украинада ҳукумат алмашганидан кейин эса уни озод қилишади.

Нашр хабарига кўра, ушбу хат Путинга етиб бормаслиги ҳам мумкин экан, чунки олдин уни маҳаллий авф этиш комиссияси кўриб чиқиши керак экан.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала