Ўзбекистонда балиқчиликни ривожлантиришга Россия мутахассислари ёрдам беришади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПромысел салаки
Промысел салаки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегациясининг Астрахан вилоятига ташрифи чоғида бу борада келишувга эришилди

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. "Ўзбекбалиқсаноат" ассоциацияси раисининг ўринбосари Р. Қурбанов 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати томонидан балиқчилик соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича кенг миқёсдаги чора-тадбирлар олиб борилаётганлигини маълум қилди. Шу мақсадда тўрт дона балиқчилик кемасини қуриш бўйича пудратчилар ҳамда балиқчилик саноати учун зарур ускуналарни етказиб берувчилар изланмоқда. Ўзбекистон томони шунингдек, балиқчилик флотида хизмат қилувчи малакали мутахассисларга эҳтиёж сезмоқда.

Балиқ ови - Sputnik Ўзбекистон
Балиқмисан, балиқ: Мирзиёев фармонига кўра қимматли балиқ турлари кўпайтирилади

Бу борада Астрахан вилоятидаги кемасозлик заводлари бир нечта балиқчилик кемалари лойиҳасини таклиф этди. Бундан ташқари, Ўзбекистон балиқчилик флоти учун кадрлар тайёрлашда кўмаклашиладиган бўлди, деб ёзади astrakhan-24.ru.

Ташриф давомида томонлар "Ўзбекбалиқсаноат" ассоциацияси ва "Астраханская сетевязальная фабрика" АЖ ўртасида ҳамкорлик ҳақида протокол имзолашга келишиб олдилар.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон томони балиқчиликда фойдаланиладиган тўр ва балиқ тутиш воситаларини сотиб олади, фабрика эса ўзбек балиқчиларига балиқчилик қуролларидан фойдаланиш техникасини ўргатадилар.

Янгиликлар лентаси
0