Ван Дамм ва Жефф Монсон Ўзбекистонга келишларини тасдиқлашди

© Sputnik / Владимир Родионов / Медиабанкка ўтишЖан-Клод ван Дамм во время проведения турнира по микс-файту
Жан-Клод ван Дамм во время проведения турнира по микс-файту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фёдор Емельяненконинг оғзаки тасдиғи олинган

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Актёр Жан Клод Ван Дамм ҳамда яккакурашчи Жеф Монсон Тошкентда бўлиб ўтадиган "ASIAN FIGHT — 2017" халқаро спорт турнирида иштирок этишади. Бу ҳақда Ўзбекистон Пенчак Силат федерацияси раиси, "ASIAN FIGHT — 2017" халқаро спорт турнири ташкилий қўмитаси раиси Азиз Жўрабоев Darakchi.uz сайтига берган интервьюсида маълум қилди.

"Жан Клод Ван Дамм, Жеф Монсоннинг иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар қўлимизда турибди. Бу борада гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Фёдор Емельяненконинг оғзаки тасдиғи олинган. Энди расмий хатини кутяпмиз.

Удар после остановки боя и другие моменты турнира WEF-4 в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Жан Клод Ван Дамм Ўзбекистонга келадими? Халқаро турнир ўтказилиши ҳақида

Фақатгина DJ Армин Ван Бюрен билан вақтларимиз тўғри келмади. Шу сабабли унинг келмаслиги аниқ бўлиб улгурди. Лекин мусиқа шайдолари ташвишланмаса ҳам бўлади. Улар кутгандан ҳам ажойиб сюрпризларимиз бор, уни кейинроқ эълон қиламиз", деди Азиз Жўрабоев.

Унинг айтишича, турнирни юқори савияда ўтказиш учун россиялик ва голландиялик тажрибали промоутерлар жалб қилинган. Улар июль ойининг ярмидан бошлаб шу ерда яшаб, тайёргарлик ишларига ёрдам беришади.

Жўрабоев "ASIAN FIGHT — 2017"ни бир нечта хорижий телеканал тўғридан-тўғри эфирга узатишини, ҳозирча EuroSport билан музокаралар охирига етганини айтди.

Маълумотларга кўра, "ASIAN FIGHT — 2017" халқаро турнири 2017 йил 9 сентбяр куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Унда микс-силат профессионал йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари хорижлик рақиблари билан куч синашади. Рингга бутун дунёга ўз исмини танитаётган Анвар Бойназаров, Маҳмуд Муродов, Ҳасан Баротов, Муҳаммадали Тоштурғуновлар чиқиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0